Осиё чемпиони бўлган Нукуслик спортчи қиз жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Шу йилнинг 6-10-октябр кунлари Руминиянинг Бухарест шаҳри мезбонлик қилган, 1998-1999 йилларда туғилган ёш ўсмирлар ўртасидаги самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, Нукус спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси Клара Дарменбаева муносиб иштирок этди.

Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан келган энг кучли полвонлари жам бўлган мусобақада 60 кг вазн тоифасида гиламга чиққан қорақалпоқ қизи дастлаб қозоғистонлик, кейин руминиялик, белоруслик рақибаларидан устун келиб финалга чиқди. ҳал қилувчи баҳсда эса россиялик қизга имкониятни бой бериб, мусобақа кумуш медалига сазовор бўлди. 

К.Дарменбаева бир неча марта Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоб, бир марта Осиё чемпиони бўлган.

Бўлимлар