Нукус туманида фуқароларга нон сотиб олиш учун қарийб 33 млн сўм компенсация тўланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида ёрдамга муҳтож фуқароларга нон сотиб олиш учун қарийб 33 млн сўм компенсация пули тўланди. Йил якунига қадар 1916 нафар фуқарога бериладиган компенсациялар 38 млн 666 минг 140 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни ун ва буханка нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинган эди.

1 октябрдан кучга кирган мазкур қарор асосида Қорақалпоғистон ҳудудида ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақасини, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болалигидан ногирон бўлгани боис нафақа олувчи 16 ёшдан катта ва 16 ёшгача бўлган шахсларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсацияси тўлаб келинмоқда. Бу имтиёз ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига, бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга ҳам тайинланган.

Бўлимлар