Қорақалпоғистон Кувaйтнинг «Аль Амакин аль-Аламий» корпорацияси билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

28 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Кувaйт давлатининг «Аль Амакин аль-Аламий» корпорацияси раиси Насер аль Ажмини қабул қилди.

Қабул маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси меҳмонларни республикамизга ташрифи билан қутлаб, Президентимизнинг раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан таништирди. Ўз навбатида «Аль Амакин аль-Аламий» корпорациясининг раҳбари Насер аль Ажми илиқ юз билан қабул қилгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Тадбирда корпарация томонидан умумий қиймати 20 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилиши назарда тутилган меморандум имзоланди.

Бўлимлар