Шуманайда поезд "Нексия" билан тўқнашиб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида йўловчи поезди автомобиль билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ хабар берди. дея ёзмоқда "Turon24".

Хабарда айтилишича, 28 октябрь куни Шуманай тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида "Нексия" русумли автомoбиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда поезд йўлини кесиб ўтишга уринган. Натижада “Қўнғирот-Тошкент” йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган 54-сонли йўловчи ташувчи поезд автомобилни уриб юборган.

Фото: https://t.me/Gal_Turtkula

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Нексия" автомашинаси ҳайдовчиси, Қонликўл туманида яшовчи Б.К. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Тўрт нафар йўловчига эса воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар