Шуманайда яна бир мудҳиш ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 октябр куни соат 21:30да Шуманай тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 817-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб ўнг тарафига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда "Kun.uz" маълум қилмоқда.

ФВВ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳатланган фуқаро Шуманай тумани марказий касалхонасига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро ҳалок бўлганди.

 

Бўлимлар