Қорақалпоғистон ҳукумати XII асрда қурилган қадимий мақбарани қайта таъмирлашга ваъда берганди. Бироқ у бузиб ташланди

Қорақалпоғистон ўлкаси ўрта асрларга мансуб ноёб ёдгорликдан маҳрум бўлди. Реставрация ниқоби остида XII асрда қурилган Шамунаби мақбараси мутлақ бузиб ташланиб ўрнига янги бино қурилди. Бу ҳақда «Nuz.uz» нашрига асосланиб, Sputnik хабар берди, дея ёзмоқда  Makan.uz сайти.

Қорақалпоғистон ҳукумати қадимий мақбарани қайта таъмирлашга ваъда берганди. Бироқ у бузиб ташланди

 Фото: «Nuz.uz»

«Ўзбекистон пойтахти ва йирик шаҳарларидан анча узоқда жойлашган Қорақалпоғистон иқтисодий жиҳатдан камбағал бўлсада, тарихий ёдгорликларга жуда бой. Қадимий масжиду, мақабаралар, қалъа ва қўрғонлар.

Ушбу ёдгорликларнинг аксарияти асрлар давомида очиқ осмон остида, ёзда жазирама қуёш ва қишда қаҳратон совуқ ва ёғингарчиликларга дош бериб келган бўлсада, айрим инсонлар шафқатсизлиги олдида ожизлик қилмоқда.

Муҳим маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликлар қўпол ва ўзбошимчалик билан қилинган таъмирлаш ва реставрация оқибатида ўз қийматини йўқотмоқда. Тарихий обидалар бутунлай янги бинога айланмоқда.

Афсуски ана шундай воқеалардан бири 12-асрда қурилган Шамунаби мақбарасида ҳам содир бўлди. Қорақалпоғистонлик тарих фанлари номзоди, профессионал гид Октябрь Доспановнинг сўзларига кўра ушбу йил ёзда қадимий ёдгорлик бутунлай йўқ қилинган ва унинг ўрнида янги бино қурилган», — дейилади хабарда.

«Бу 12-асрга таалуқли ажойиб мақбара эди. Археологлар томонидан у 1964 йилда Нукус яқини Миздахан мақбарасини қазиш ишлари вақтида топилган эди. У такрорланмас шаклга эга бўлган бино бўлиб, унинг етти қуббаси ва уларда ўрнатилган етти дарчаси бўлиб, уларнинг барчаси Макка томонига қартилган эди. Мақбаранинг ичидаги қабрлар оссуарийга, кириш дарвозаси эса ўтов эшигига ўхшар эди. Ушбу ёдгорликда тўрт буюк маданият ва тўрт динга хос бўлган белгиларни ажойиб тарзда ўзида мужассамлашган эди: насронийлик, ислом, буддизм ва зороастризм. Бу авлодлар учун асрлар узра қолдирилган ажойиб фалсафа ва тоқатлилик рамзи эди», — дейди Доспанов.

Қорақалпоғистон ҳукумати қадимий мақбарани қайта таъмирлашга ваъда берганди. Бироқ у бузиб ташланди

 

«Олдин ушбу мақбарага туристларни олиб келганимда улар қойил қолиб таҳсинлар айтар эди. Энди бўлса унинг ўрнида оддий янги қурилган ғишт бино турибди холос. Унда ҳеч қандай тарих ҳам, сир-у асрор ва афсона ҳам йўқ. Энди ҳамкасабаларим бу ерга сайёҳларни олиб келишга уялади.

Ёдгорликни қайта қуриш ишлари бир йил олдин бошланган эди. Одамлар ҳеч қандай реставрация бўлмаслигини тушуниб, мавзолей бузилишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлганда – бизга бир талай қоғозларни кўрсатишди. Ушбу рухсатномалар Маданият вазирлиги томонидан берилган эди.

Маҳаллий аҳоли гувоҳлигига кўра, Шамунаби мақбараси бузилмасдан олдин жуда яхши ҳолатда бўлган. Фақат қуббаларнинг баъзилари таъмирталаб ҳолда бўлган. Ёдгорлик пишиқ ғиштдан қурилгани сабабли яна минг йил туриши мумкин бўлган», — дея сўзларини давом эттиради Доспанов.

Октябрь Доспановнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистонда яна бир неча ёдгорликлар ана шундай услубда «қайта таъмирланган». Масалан Қизил-Қалъа қалъаси. Қуйидаги фотосуратларда унинг реставрациядан олдинги ва кейинги ҳолатини кўришингиз мумкин.

Қорақалпоғистон ҳукумати қадимий мақбарани қайта таъмирлашга ваъда берганди. Бироқ у бузиб ташланди

 Фото: «Nuz.uz». Қизил-Қалъа қалъаси таъмирлаш ишларидан олдин

Қорақалпоғистон ҳукумати қадимий мақбарани қайта таъмирлашга ваъда берганди. Бироқ у бузиб ташланди

 Фото: «Nuz.uz». Қизил-Қалъа қалъаси таъмирлаш ишларидан олдин

Мухбирнинг энди сайёҳларга ушбу жойлар ҳақида нима айтиб бераётгани ҳақидаги саволга, Доспанов унинг баъзи ҳамкасабалари янги «ёдгорликларни» ўз дастурларидан чиқариб ташлаганларини айтиб берди. Унинг ўзи бўлса, атайлаб чиқармаганини ва сайёҳларга бу ерда олдин қандай ёдгорлик бўлганини ва кейин нима бўлганини айтиб бераётганини хабар қилди. Доспанов айтишига қараганда сайёҳлар бундан таажубга тушмоқда.

«Хўш бунда ким айбдор? Ёдгорликлар ер билан яксон қилинганидан сўнг нима қилиш мумкин? Фақат айбдорларни жазолаш, қолганларини сақлаб қолишга эътибор бериш...

Иккинчи томондан Ўзбекистонда ҳозир тажрибали реставраторлар ҳам қолмади. Масалан, Шамунаби ёдгорлигини кеча архитектура олийгоҳини битирган бола ва қурувчилар бригадаси бажарган эди.

Ачинарлиси шундаки, биз ўнг қўлимиз билан катта-катта дам олиш масканлари ва меҳмонхоналар қуриб, визаларни бекор қилиб туристларни жалб этишга ҳаракат қилаётган бир вақтда, чап қўлимиз билан, реставрация ниқоби остида, тарихий ёдгорликларни ер билан яксон қилмоқдамиз. Худо кўрсатмасин ушбу қўл эртага Регистон, Арк ёки Тупроқ-Қалъага етиб борсачи?», — дейилади хабарда.

Бўлимлар