Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши юрисконсульти Қаҳрaмoн Қуранбаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши юрисконсульти Қаҳрaмoн Қуранбаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланди

2018 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши юрисконсульти Палуаниязов Казбек Маратович жорий йилнинг 9 ойида соҳа бўйича ишларни сифатли ва намунали ташкил қилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли Қарори, Ўзбекистон Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида 2017 йил 5 декабрда имзоланган ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ижросини сидқидилдан, адолатли ва қонун талаблари асосида бажарганлиги учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрaмoн Қуранбаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланиб, унга  телевизор совға қилинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Казбек Палуаниязов  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши юрисконсульти лавозимида жорий йилнинг январ ойидан буён фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар