Қорақалпоғистонда прокурор ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси МИБ бошқармаси бошлиғи бўлди

Шу йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига Байрам Наврўзбоев тайинланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Қоракалпоғистон Республикаси бошқармаси маълум қилди.

Байрам Наврўзбоев шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган Эрмашев Женгис Маратович 30 сентябрь куни Хўжайли тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Бўлимлар