Қорақалпоғистонлик баскетболчилар Россиядаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

Шу йилнинг 27-центябридан-4-октайбр оралиғида Россиянинг Воронеж шаҳрида баскетбол бўйича 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида "Согдиана кубоги" номли халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон номидан иштирок этган Қорақалпоғистон терма жамоаси дастлаб Минск, кейин Воронеж, Саратовлик рақибларидан устун келган бўлса, учинчи ўрин учун баҳсда Белорус терма жамоасини мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритсиҳди.

Шунингдек, жамоа аъзоси Шаҳодат Эрназарова "Энг кучли ҳужумчи", Зулхумор Қурбаниязова эса "Энг кучли ҳимоячи" номинацияларида лауреат бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қизлар жамоаси баскетбол бўйича уч йилдан буён Ўзбекистон чемпионлигини бегона қилишмаяпти.

Бўлимлар