Қорақалпоғистонлик 24 ёшли стоматолог «Ёшлар-келажагимиз» дастури асосида шахсий клиникасини очди

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистоннинг бир нечта ҳудудларида «Ёшлар-келажагимиз» дастури асосида ишбилармон ёшлар ўзларининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолиятини бошлаб юбормоқдалар.

Ўз фаолиятини бошлаган ёшларимиздан бири Жақсимурат Ниетуллаевдир. 1994 йили Хўжайли туманида туғилган. Бу йил стоматология соҳасида олий ўқув юртини тугатиб, ўз соҳаси бўйича фаолиятини бошлаб юборди.

-  Стоматологлар оиласида туғилганман. Бу йил ўқишни битирдим. Дастлаб ота-онам ёнида ишлашни ўйладим. Лекин бу фикрдан қайтдим. Ўзим мустақил фаолият юртишга аҳд қилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тақдим қилинган имконият,«Ёшлар-келажагимиз» дастури асосида 7 % лик 5 йил муддатга 100 млн сумлик кредит олдим. Бу пулларга хориждан ускуналар сотиб олдик. Мана, кўп ўтмай ўзим орзу қилган ниятимга етдим.

Ўзимизнинг шахсий «Стомоlifе» тиш даволаш клиникасини очдик. Ҳозирда ўзим қатори 6 нафар ёшнинг доимий иш билан банд қилишга эришдик. Очиғини айтаман, 100 млн сўм менга камлик қилди. Энди фаолиятимни кенгайтириб, яна кўпроқ кредит олмоқчиман. - дейди, ёш стоматолог Жақсимурат Ниетуллаев.

Маълумот учун, «Стомоlifе» тиш даволаш клиникасининг очилиш маросими 1 ноябр куни бўлиб ўтди.

Бўлимлар