Қурбанбай Қаландаров: "Дастлаб "Лабақ" деб чақиришса, хафа бўлганман"

"Ўмирбек ва Тазша" спектаклидаги "Лабақ" роли орқали танилган актёр Қурбанбай Қаландаров "Нокис ҳақийқати" газетасига берган интервюсида, дастлаб уни "Лабақ" деб чақиришганларидан хафа бўлганини таъкидлаб ўтган.

"Ростини айтсам, дастлабки вақтлари "Лабақ" деб чақиришса, тентакка тенглаштирдими деб хафа бўлганман. Ҳозир эса "Лабақ" деса "ҳа" дейдиган бўлганман. Ўйнаган ролларим биан халққа фойдали таъсир кўрсата олган бўлсам, энди бу образим билан мақтанаман. Агарда "Ўмирбек ва Тазша" спектаклида "Лабақ" ролини ижр этмаганимда мен ҳам кўпнинг бири бўлиб қолган бўлардим. Ёши катталар "Лабақжан", ёши кичиклар "Лабақ аға", тенгдошларим эса "Лабақ" деб чақиришади", - дейди актёр.

Бўлимлар