Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори О.Муродов, Олий Мажлис Сенати ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов бошқариб борди.

Сессиянинг кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори бўлиб ишлаб келган Р.Рахматовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига олдин Навоий вилояти Прокурори лавозимида ишлаб келган Каримов Хидир Саматович сайланди.

Шунинг билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси ўз ишини якунлади.

 

Бўлимлар