Нукус шаҳрида Ўзбекистон - Туркия "Саломатлик ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда

Туркия ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги - ТИКА ҳамкорлигида амалга оширилаётган Туркия - Ўзбекистон "Саломатлик ҳафталиги" шу йилнинг 3-9 ноябр кунлари. Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва Туркиялик жами 38 шифокор иштирокида бўлиб ўтадиган акцияда пластик ва реконструктив жаррохлик ҳамда генекологик йўналишларда операциялар амалга оширилади. 2018 йил Термиз ва Тошкент шаҳарларида икки амалга оширилган "Саломатлик ҳафталиги"нинг учинчиси Нукус шаҳридаги Республика Педиатрия Тиббиёт маркази ва онкология диспансерида бўлиб ўтади.

 


Акция керакли  дори-дармон тиббиёт анжомлари Туркиядан келтирилган бўлиб акция давомида Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тажрибали шифокорлари томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш мақсад қилиб қўйилган. 


"Саломатлик ҳафталиги" доирасида Турк ва Ўзбек шифокорлар ўзаро тажриба алмашадилар,  7 кун давом этадиган акцияда 600 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, 200 атрофида беморларни операция қилиш режалаштирилган. Шу билан бир қаторда оғир операцияларга эхтиёжи бўлган беморларни, барча харажатлари Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ТИКА томонида қопланган ҳолда Туркияда даволашларини таминлаш ҳам режалаштирилган. Туркия ҳамкорлик ва мувоффиқлаштириш агентлиги,  Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида 2009-2017 йиллар давомида бундай акциялар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида 11 маротаба ўтказилган бўлиб,  бу аксияларда 3637 та 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилиб,  1049 таси бепул операция қилинган эди. Саломатлик ҳафталиги бугунга қадар 2009-2010 йилларда Нукус шаҳрида,  2011-2017 йиллар оралиғида эса Самарқанд, Наманган, Бухоро, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган. Туркия Ўзбекистон Саломатлик ҳафталиги аксияси Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазири Дониёр Шомуродович Ходжиев, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувоффиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий матбуот ходимлари иштирокида бўлиб ўтадиган тадбир билан бошланади.

Бўлимлар