Нукусда чала битган уй учун аҳоли уч йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон кўчаси, 11-А уй қурилиши 2015 йилдан буён чала-ярим ҳолатда қолдирилган, хонадон эгалари эса битказилмаган уйлар учун кредит фоизларини тўлаб келишмоқда. Бу ҳақда "Turon24" ёзмоқда.

Мазкур 11-А уйнинг 4-хонадонини 2016 йилда харид қилган Сайёра Аркаева берган маълумотларга кўра, 2016 йил 23 февраль куни Нукус шаҳри ҳудудида хизмат кўрсатувчи “Нукус темир-бетон қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурилиш корхонаси билан 61-сонли олди-сотди шартномаси имзолаган. Шартномада хонадоннинг умумий баҳоси 160 млн сўм қилиб белгиланган, шундан 25 фоизи – 40 млн сўм маблағ Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қорақалпоғистон бўлими орқали ўтказиб берилган. Қолган 75 фоизи – 120 млн сўм “Миллий банк” томонидан ажратилган ипотека кредити орқали тўлаб берилган. Хонадон эгалари шу кунга қадар кредитни банк белгилаган график асосида тўлаб келган.

 

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Худди шу ҳолат Азиза Пирниязова билан ҳам такрорланган. 2016 йилнинг 5 май санасидан бошлаб, “Миллий банк”нинг Қорақалпоғистон бўлими томонидан ажратилган 82 млн 500 минг сўм кредитнинг 14 фоизли тўлови ҳар ойда тўлаб келинган.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

"Икки йил давомида яшамаётган хонадонимиз учун бошланғич тўловига 27 млн 500 минг сўм, ундан ташқари, кредит фоизи учун қарийб 24 млн сўм тўладик. Бу маблағ ҳали асосий кредит тўловидан ташқари. Агар яшаётган бўлганимизда ҳам, қийналмасдик, лекин икки йилдан бери қурилиш тугашидан дарак йўқ", – дейди Азиза Пирниязова.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

"Мен Сайёра Аркаева, Азиза Пирниязова, Даврон Алланиязовлар билан ўз номимизга расмийлаштирилган, ипотека кредити ажратилган уйларда яшаш имкони йўқлиги бўйича кўпгина ташкилотлар, жумладан, Ўзбекисон Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёзма тарзда мурожаатлар йўлладик. Биз мурожаат қилган барча вазирлик ва ташкилотлар мурожаатни ўрганиб чиқиб, қурилишни давом эттириш “Нукус темир-бетон қурилиш” МЧЖга юклатилганини билдирмоқда. Кўраётганингиздек, бу ҳудуда ҳеч қандай қурилиш жараёни кетаётгани йўқ", – дея ушбу ҳолатлар бўйича ўз норозилигини билдирди Алибек Аламинов ҳам.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Прократурасига йўлланган мурожаатга жавоб хатида кўрсатилишича, Нукус шаҳри ҳокимининг 02.04.2015 йилдаги 01/04 297 сонли қарори билан “Нукус темир-бетон қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасидан 4 қаватли 16 хонали уй-жой қуриш учун 420 метр квадрат ер майдони ажратиб берилган.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Мазкур уй-жойлар қурилиши жараёнида жамият ва Алибек Аламинов, Сайёра Аркаева, Азиза Пирниязова, Даврон Алланиязовлар ўртасида олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган. Лекин жамият раҳбари Бауиржан Бўронбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми “а” банди, 167-моддаси, 3-қисми “б” , “в” бандлари ва бошқа бандлар билан айбланиб, жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир тумани судининг 13.03.2018 йилдаги ҳукми билан Б.Бўронбоевга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлангани боис, қурилиш ишлари тугалланмасдан қолган.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Бугунги кунда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Нукус филиали томонидан уй-жойнинг қурилиш ишларини давом эттириш “Нукус темир бетон қурилиш” МЧЖ таъсисчиси Бозорбой Адилбековга топширилган ва қурилиш ишларини якунига етказиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даво аризасини киритиш масаласида савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармасига хат киритилган.

“Нукус темир бетон қурилиш” МЧЖ таъсисчиси Бозорбай Адилбеков тушунтириш хати орқали ушбу уй-жойларнинг қурилишини тез орада якунига етказишни ва ўз эгаларига топширишини билдирган, бу ҳақда прократуранинг жавоб хатида келтириб ўтган.

"Жавоб хатини олганимиздан бери ўн кундан ортиқ вақт ўтди, лекин бирорта қурувчи кўринмади. Янги йилни янги уйимизда кутиб олишни режалаштиргандик, бу йўсиндаги эътиборсизликдан кейин қурилиш декабрда ҳам якунланмаса керак", – дейди ҳафсаласизлик билан Даврон Алланиязов.

“Нукус темир бетон қурилиш” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Бозорбой Адилбековдан мазкур ҳолатлар изоҳи сўралганида, у 11-А уйнинг қўшимча 8 хонадонли қисми учун Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ҳудудий бўлими томонидан жамият ҳисобига пул ўтказилмагани, ҳеч қандай маблағсиз қурилишни бошлай олмаслигини маълум қилди.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Turon24 мухбири хонадон эгалари томонидан тўланаётган маблағлар қаерга йўналтирилаётгани, нима учун қурилиш корхонасига маблағ ўтказилмаётганини билиш мақсадида “Миллий банк” билан боғланди. Лекин банк вакили бу ишлар юзасидан суд жараёни олиб борилаётгани учун ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини маълум қилди.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Маҳаллий аҳоли вакилларининг маълум қилишича, уйнинг аҳоли яшаётган 16 хонадонли қисмидаги қурилиш ишлари ҳам хўжа кўрсинга қилинган. Хонадонларнинг олди қисми тўла таъмирланмаган, у ерда машиналарни қўйишга жой ажратилмаган. "Ёмғир ёққан кунлари бу ерларда юриш жуда хавфли", – дейди шу хонадонларда истиқомат қилувчилар. Болалар майдончаси ва чиқинди ташлаш ҳудуди йўқ. Қурилиш чала қолдирилган саккиз хонадон ичига ҳам чиқиндилар йиғилган.

Нукусда чала битган уй учун аҳоли 2015 йилдан буён кредит фоизларини тўлаб келмоқда

Бўлимлар