“Ниҳол” мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Ниҳол” мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий босқичи ўтказилди. Танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан маваффақиятли ўтган 75 нафар ижодкор ёшлар ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Танлов жараёнлари беш йўналиш бўйича ўтказилиб унда “Опера ижрочилиги”, “Эстрада”, “Мумтоз қўшиқ”, “Мусиқа ижрочилиги” ҳамда “Рақс” йўналишлари бўйича 14 нафар ёш истеъдод соҳибларидан 10 нафар иштирокчиларга йўлланма берилган бўлса 4 нафари ҳакамлар ҳайъати томонидан 2019 йил август ойида бўлиб ўтадиган якуний республика босқичига ўз йўналишлари бўйича тавсия этилди.

Ғолибликни қўлга киритган ёшларга йўлланма берувчи диплом, фаол иштироки учун эса фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Танлов жараёнида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон”, “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион дастурлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Бўлимлар