Саудия Арабистонининг «SADAFCO» компанияси президенти Қорақалпоғистонга келмоқда

Жорий йил 17 ноябрь куни Саудия Арабистони «SADAFCO» компанияси президенти Вут Маттийснинг Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриши кўзатилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Қорақалпоғистон Республикаси ва Saudi Dairy and Foodstuff Company («SADAFCO») компанияси ўртасида келажакда инвестицион ҳамкорликни йўлга қуйишни муҳокама қилишдан иборат.

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони «SADAFCO» компаниясига 1976 йилда асос солинган. Компания озиқ-авқот, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади.

Бўлимлар