Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Туркия елчисини қабул қилди

6 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Туркия давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен,  Туркия соғлиқни сақлаш Вазирлиги Саломатлик сиёсатлари Бош Бошқармаси Раиси Ориф Четин ҳамда  Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Али Эҳсон Чағларни қабул қилди.

Қабул маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси меҳмонларни республикамизга ташрифи билан қутлаб, Президентимизнинг раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништирди ва республикамиз аҳолисига, айниқса болаларга кўрсатаётган тиббий хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида меҳмонлар илиқ юз билан қабул қилгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтди. 

Маълумот учун еслатиб ўтамиз, Туркия давлатидан келган тиббиёт ходимлари 2-9 ноябрь кунлари республикамизда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда ва беморларга, айниқса ёш болаларга пластик ва реконструктив жарроҳлик амалиётини ўтказишмоқда.

 

Бўлимлар