Қорақалпоғистонда 526 нафар тадбиркорнинг 7,5 млрд сўмлик солиқ қарзи бекор қилинди

Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 526 нафар тадбиркорнинг 7,5 млрд сўмлик солиқ қарзи бекор қилинди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "Turon24".

Тадбиркорларнинг 408 нафари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 118 тасининг фаолияти қайта тикланган.

“Анча йиллардан бери молиявий жарима натижасида келиб чиққан 58,3 млн сўм қарзимни тўхтатиш имкони бўлмаётганди, – дейди якка тадбиркор Қаҳрамон Хўжаев. – Ўрганишлар натижасида қарздорлигим бекор қилиниб, фаолиятим қайта тикланди”.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жорий йил бошидан шу кунгача 300 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд корхоналарнинг 180 млрд сўмга яқин қарзи ундирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бўлимлар