Амударё тумани ҳокими Йўлдашев Султонбой Ражапбаевич таржимаи ҳоли

Йўлдашев Султонбой Ражапбаевич 1978 йилда Амударё туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2001 йилда Тошкент молия институти магистратурасини агромуҳандис, 2009 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини давлат молиясини бошқариш мутахассисликлари бўйича тугатган. Иқтисод фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Тошкент вилояти филиалида етакчи мутахассис бўлиб ишлашдан бошлаган. 2006-2008 йилларда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Тошкент вилояти филиали бўлим бошлиғи – директор ўринбосари, кейинчалик филиал директори вазифасини вақтинча бажарувчи, 2009-2010 йилларда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Тошкент вилояти филиали бўлим бошлиғи – директор ўринбосари, 2010-2014 йилларда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси ҳисоб-китоб, кредит операциялари департаменти бошлиғининг ўринбосари ҳамда ушбу департамент бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2014 йилдан Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институтининг катта илмий ходими бўлиб меҳнат қилган.

С.Йўлдашев 2016 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессиясида Амударё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Манба: Amunews.uz

Aмударё тумани янгиликлари >>>

Бўлимлар