Тахиатошда 16 та ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар қабул қилинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан, марказга келишга имкони бўлмаган кекса ва ногирон фуқароларга керакли давлат хизматлари ханодонига бориб сайёр тартибда кўрсатиш тадбирлари ўтказмоқда. Бу ҳақида ЎзА'га таяниб "Daryo.uz" нашри хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги «Нурли келешек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 88-уй манзилида 1935 йил туғилган 83 ёшни қаршилаган Худоёр ота Курбанниязовга ўз оила аъзолари билан яшаб келаётган хонадонига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича сайёр давлат хизмати кўрсатилди.

Худоёр ота Курбанниязов ўз хонадонида оиласи билан 25 йил давомида яшаб келаётган эди.

Маҳмуд Абдуллаев II гуруҳ ногирони, 24 йил давомида «Тахиатош иссиқлик электр станцияси»да электр техник ходим бўлиб ишлаган. Фуқаро ўз уй жойини қуришда тегишли рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилганини билиши, ўз мулкига ҳуқуқий жиҳатидан эгалик қилиш учун бундан икки уч йиллар олдин бир неча бор ҳокимликка ҳам қатнаганини, аммо натижаси бўлмаганини таъкидлаб, кейинчалик бу ишлар қолиб кетганлигини таъкидлади.

— Бугун мана Давлат хизматлари маркази ходимлари ўзлари келиб ҳолимиздан хабар олиб, кўп йиллардан буён ўзининг ечимини топмасдан турган муаммоларимизни ижобий ҳал қилинишида кўрсатаётган хизматларидан хурсандмиз, бугунгидек шароит ва имкониятлар учун юртбошимиздан миннатдормиз – дейди Маҳмуд Абдуллаев.

Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги томонидан уйма-уй юрган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилиб, 100 дан ортиқ маълумотлар оддий қилиб ифодаланган ҳуқуқий ахборот берувчи ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича тайёрланган махсус буклетлар тарқатилди.

Тарғибот ишларининг бир кунининг ўзидаёқ мазкур «Нурли келешек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 16 та ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар қабул қилиб олинди.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари тарғибот ишлари давомида жисмоний нуқсони бор инсонларнинг хонадонларига бориб хизмат кўрсатмоқда.

Бўлимлар