Сектор раҳбари ёш боксчилар учун бўш турган бино топиб, уни таъмирлаб берди

Бокс  мураббийи А.Таджимуратов анчадан бери маҳалладаги ёш болаларга бокс сир-асрорларини ўргатиб келади. Унинг 50 га яқин шогирдлари бор.

Аммо бокс билан шуғулланиш учун машғулот зали муаммо эди.  А.Таджимуратов ўзи жойлашган ҳудуддаги 2-сектор раҳбари Нукус шаҳри прокурори Р.Т.Халмуратовга оғзаки равишда мурожаат қилиб, ёш боксчилар учун машғулот зали муаммо бўлаётганини, маҳалладаги ёшларнинг боксга қизиқиши анча юқори эканлигини айтган.

Мурожаат юзасидан зудлик билан прокуратура томонидан бўш турган масаласи кўриб чиқилиб, Нукус шаҳридаги 22-сонли мактабнинг фойдаланилмасдан турган 4 та хонадан иборат устохона аниқланиб, моҳир қурувчилар ёрдамида 20 кун ичида барча шарт-шароитларга эга бўлган залга айлантирилди. 


Сектор раҳбарининг бизга маълум қилишича, эндиликда ушбу залда 50 га яқин ёшлар мунтазам равишда бокс билан шуғулланиши мумкин экан. 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар