Нукус деҳқон бозорида “Асал байрами” ташкил этилади

Жорий йилнинг 15-30 ноябрь кунлари Нукус шаҳри деҳқон бозорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Асаларичилар уюшмаси, “Алоқа” банк АТБ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликта Асал маҳсулотлари савдо ярмаркаси – “Асал байрами” ташкил этилади.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида мавжуд асаларичилик билан шуғулланувчи барча деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирок этади.

Шунингдек, ушбу иштирокчилар 2018 йилнинг 1-10 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асал байрамининг якуний босқичида ҳам иштирок этади.

Айни пайтда 2018 йил 15-30 ноябрь кунлари Нукус шаҳри деҳқон бозорида асал маҳсулотлари савдо ярмаркаси – “Асал байрами”ни ўтказиш бўйича тузилган  гуруҳ томонидан ташкилий ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар