Қорақалпоқ режиссёри саҳналаштирган “Лувр ўрдаги” спектакли Қирғиз драма теартида намойиш этилади

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Академик мусиқали театри режиссёри Мухтар Реймовнинг “Лувр ўрдаги” спектакли 16 ноябр куни Қирғиз драма теартида намойиш этилади. Бу ҳақда “Бердақ” театри жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалар билан алоқалар бўлими маълум қилди, дея ёзмоқда "Turon24".

“Айтматов асарлари театрлар саҳнасида” халқаро фестивалида намойиш этилаётган ушбу спектакль Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” асари асосида саҳналаштирилган. Спектаклда бош ролларни Бозорбой Назаримбетов (Ўрхон бобо), Кўпжурсин Алланазаров (Эмрайн), Баҳром Мақсетбоев (Мелхун), Гулсанам Атабаева (Кирсик) ижро этади.

 

Халқаро фестиваль 12 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бошланган ва 17 ноябрга қадар давом этади.

Ушбу фестивал Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йилигига бағишлаб ташкил этилган. Унда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон мамлакатларининг театр жамоалари ижросида 17 та саҳна асари намойиш этилади.

Бўлимлар