Нукусда Жисмоний тарбия ва спорт университети филиали очилади

Спорт таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли тренерлар учун махсус сиртқи бўлимни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ОАВ вакиллари учун ташкил қилинган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Шунингдек, Нукус шаҳрида (Нукус спорт коллежи базасида) Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети филиалини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишув учун тақдим этилган.

 

Бўлимлар