Нукусда 3 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

Нукусда 3 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети,  Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Қарорлар билан мазкур Филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари тасдиқланди.

2019–2020 ўқув йилида ҳар бир Филиалга 50 нафардан талаба қабул қилинади.

2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

Бўлимлар