Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига Президент совғаси топширилди

 

Бугун, 14-ноябр куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биноси олдида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси  бўлимининг туман ва шаҳар бўлимларига, шу билан биргаликда "Нуроний" жамғармасига Президент совғалари топширилди.

Жумладан, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси  бўлимининг туман ва шаҳар бўлимларига 15 та Spark машинаси,  "Нуроний" жамғармасига ISUZU автобуси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига ҳам ISUZU автобуси топширилди. 

Президент совғаларини топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси  Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов,  "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази  раиси Дилором Тошмуҳаммедова ҳамда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этишиб, Президент совғаларини тантанали тарзда ўз эгаларига топширдилар.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига Президент совғасини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев топширди. 

 Энди қорақалпоғистонлик ёшлар бир-бирлари билан тажриба алмашиш учун Қорақалпоғистоннинг узоқ туман ва шаҳарларга шинам автобусларда, қийналмасдан боришадиган бўлишди.

Бўлимлар