Элликқалъада 500 гектар узумзор барпо қилинади

Туманимизга жуда кўп инвестициялар жалб қилинмоқда. Жорий йилнинг 10 ноябр куни Тупроққалъа МФЙда Элликқалъа саҳовати МЧЖнинг  «Узумчиликни ривожлантириш» лойиҳаси бошлаб берилди. Лойиҳани ишга тушириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан масъул вакил С.Кутлимуратов, сектор раҳбарлари: туман ҳокими С.Авезов, туман прокурори  Ф.Сабиров, туман ИИБ бошлиғи Б.Избасаров, туман ДСИ бошлиғи Ў.Дурдиев, тумандаги тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, нуронийлар ташриф буюрдилар. Туман ҳокими келганларга мазкур лойиҳа ҳақида гапириб берди. Лойиҳа қиймати 100 млрд. сўмни ташкил қилади.  Лойиҳа ишга тушгандан кейин  12 минг тонна узумни қайта ишланади ва қуритилган узум, вино ва коняк маҳсулотлари ишлаб чиқилади. Ҳомашё сифатида олинадиган узум эса шу ердан 500 гектарлик ҳудуддаги бугун экилиб бошланган узум навларидан олинади. Лойиҳа доирасида 800 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмода, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги

 

 

Бўлимлар