Нукусда “Аёлларнинг ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” ўз фаолиятини бошлади

13-ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Аёлларнинг ижтимоий мослашув маслаҳат” марказининг очилиш маросими ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сонли Қарорининг ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Амударё, Хўжайли, Шўманой, Қўнғирот, Чимбой, Тахтакўпир туманларида ташкил этилган марказлар айни пайтда ўз фаолитини олиб бормақда. Бошқа туманларда эса  2019 йилнинг биринчи чорагигача ташкил этиш режалаштирилган.

Муҳтарам Президентимизнинг “Мен раҳбар эканман, бу давлат аёларининг биронтаси хўрланмайди”, – дея таъкидлагандек, чиндам ҳам сўнги пайтларда юртимиз хотин-қизларига эътибор тобора ошиб бормақда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.А.Ибрагимовалар иштирок этишди.

Г.Ешназарова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

Хотин-қизлар масалалари бўйича котибиати бош мутахассиси

Бўлимлар