Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қўнғиротда фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов томонидан 2018 йилнинг 10 ноябр куни тумандаги “Орнек” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 24-сонли оилавий қишлоқ поликлиникаси, “Киет” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-сонли умумтаълим мактаби, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Азатлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникасида бўлиб, бу жойлардаги аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиб, ушбу ҳудудлардаги фуқаролар мурожатлари ва муаммоларини тинглади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Учрашувлар давомида аҳоли томонидан 30 дан ортиқ ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ва мурожатлар билдирилиб, шундан 6 та муаммо жойда ҳал қилинди.
Жумладан, Қўнғирот тумани “Туркистан” маҳалла фуқаролар йиғини,  «Туркистан»  кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи фуқаро Ибадуллаев Гуламжан яшаш учун бошпанасининг йўқлиги, ҳар ерда ижарада юрганлигини билдириб,  уй-жой билан таъминлашда ёрдам сўраган  мурожаати жойида ҳал қилиниб Қўнғирот тумани “Темирйўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Навоий кўчаси, рақамсиз уй манзилида жойлашган туман ҳокимлиги коммунал уй-жой фондига тегишли бўлган ётоқхонадан 2 хонали турар жой ажратиб берилди.


Шунингдек, Қўнғирот тумани “Адебият” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Балтабаев Шаукат қизини Тошкент шаҳрига олиб бориб даволатишда ёрдам сўраб билдирган мурожати юзасидан фуқаронинг қизини даволатиш учун Республикаси болалар касалхонасига йўлланма берилди.

 


Республика миқёсида ҳал қилиниши талаб қилинадиган муаммолар йўл харитасига киритилиб, бартараф қилишга қаратилган чора тадбирлар белгиланди.

Бўлимлар