Президент Қорақалпоғистонга келяпти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.

 

Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукусга жўнаб кетди.Бу ҳақида Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Бўлимлар