Нукусда "Бўлғуси келин-куёвлар иннoвацион мактаби" очилди

Куни кеча, 14 ноябрь куни Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида  "Бўлғуси келин-куёвлар иннoвацион мактаби" очилди.

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ушбу иннавацион мактабда оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетни юритиш, оиладаги ижтимоий роллар ва уларни англаган ҳолда муносабатлар қуриш каби мавзуларда ўқув семинарлари ўтказилади. 

 "Бўлғуси келин-куёвлар иннoвацион мактаби" очилиш маросимини "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази раиси Дилором Тошмуҳаммедова ўз табрик сўзи билан очиб берди. 
Дилором Тошмуҳаммедова ўз нутқида ёш оилалар бу мактабда ўқишлари, оила мустаҳкамлиги ва унинг жипслиги учун катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. 

Шу куннинг ўзидаёқ Қорақалпоғистондаги ёш оилалар учун "Бўлғуси келин-куёвлар иннoвaцион мактаби"да ўқиш жараёнлари бошлаб юборилди.


 Этиборга молик жиҳати, шу куни ёш оилалар учун “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан тайёрланган“ОИЛА САБОҚЛАРИ” номли мобил иловасининг тадимоти бўлиб ўтди. 

Мобил илованинг тақдимотни ТАТУ Нукус филиали Ўқув-методик бўлими бошлиғи  Шерзод Ядгаров олиб борди.


Шундан кейин ёш оилалар учун Оилавий психология дарслари ўтилди.

Маълумот учун,  бундай мактаб Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими қошида ташкил қилинган эди.
 Эслатиб ўтамиз, "Бўлғуси келин-куёвлар иннoвацион мактаби" Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган. Ёш оилалар бемалол бу ерга келиб иннавацион мактаб  дарсларида қатнашишлари мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар