Ёш келин-куёвга Президент совғаси — янги уйнинг калити топширилди

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида пойтахтимизнинг файзли масканларининг бирида ўз никоҳ туйининг сайлида юрган ёш келин-куёвлар билан тасодифан учрашиб қолган эди. Айни пайтда Қорақалпоқ давлат университетининг талабалари бўлган Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзымовалар ўзларининг бахт туйида шахсан Президентимиз билан учрашиб, юртбошимиздан табрик сўзларини эшитишдек улуғ бахтга муяссар бўлишди. 

Учрашувда муҳтарам Президентимиз бу ёшларнинг келажакга бўлган мақсадларини, орзу-умидларини тинглади ва уларнинг келажакда етук кадрлар бўлиб етишиб чиқишини таъминлаш, ёш оилани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш келин-куёвларга янги уй совға қилиш буйича топшириқ берган эди.

17 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Президент совғаси — янги квартиранинг калитини ва қимматбаҳо совғаларни ёш келин-куёвларга, яъни  Тореновлар оиласига тантанали равишда топширди.  

— Бу бизларнинг ҳаётимиздаги тасодифан юз берган энг қувончли, бахтли ва бир умрга эсда қоладиган унутилмас воқеа бўлди. Албатта, келажакда ўз соҳамизнинг етук кадрлари бўлиб етишиб, юртимиз равнақига ўз хиссамизни қўшамиз, — дейди ёш келин-куёвлар.

Бўлимлар