Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойингизни қонунийлаштиринг! Муҳлат тугамоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқораларни ижтимоий қўллаб қўвватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акциясини ўтказиш тўғрисида” ги  2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421- сонли Фармони ижросини тамиллаш мақсадида 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ акция доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартибини белгилайди.

Ўзбошимчалик билан қўрилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун фуқора иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман(шаҳар) ҳокими номига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қўйидагилар илова қилинади:

-мурожаат этувчининг паспорт нусқаси;

-мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг малумотномалари.

Низом талаблари кўп қаватли уйларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қўрилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бир марталик умумдавлат акциясининиг амал қилиш муддати 2019 йил 1-майга қадар этиб белгиланган.

Фармон ва қарор мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш мақсадида Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази тамонидан туман кесимида режа асосида тарғибот ишлари давом этмоқда.

Бироқ бугунги кунда аксарият фуқораларимиз йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларида ҳеч қандай ҳуқуқий хужжатларсиз уй жой қуриб, фойдаланиб келишмоқда.

Бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан жавобгарчилик кучайтирилади.

Хурматли фуқаролар, берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг!

Қўнғирот тумани

Давлат хизматлар маркази бўлим

бошлиғи  Жамиев Ислам Онгарбаевич

 

 

Бўлимлар