Президент билан учрашувдан сўнг Қорақалпоғистонда хизмат қилаётган оддий аскар Консерваторияда имтиёзли ўқийдиган бўлди (ВИДЕО)

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий окрукка қарашли Нукус горнизонида бўлиб, хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

Президентимиз у ерда турли йўналишлар бўйича ўтказилаётган машғулотлар жараёнини кўздан кечирди, ёшлар билан суҳбатлашди. 

Жумладан, Сурхондарёдан келиб ўз йигитлик бурчини ўтаётган оддий аскар Жамшид Ҳимматов Президент билан учрашувда жаҳон ва миллий опера намуналарини айтиб берди. Бу ҳақда «Everyday.uz» хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ундаги ноёб истеъдодни ҳисобга олган ҳолда унинг Ўзбекистан давлат консерваториясида имтиёзли асосда ўқитилиши ва келгусида аскарнинг ҳарбий ансамблда фаолият кўрсатишига кўмаклашиш юзасидан кўрсатма берди.

 

Бўлимлар