Тўрткўл тумани ҳокими ўзгарди

20-ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилийй масала қаралди, дея хабар берди Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

 

Аввал Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Янгабой Аминович Бабаджанов Тўрткўл туманининг ҳокими лавозимига тайинланди.

Сессия ишига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг маъсул хизматчиси О.Насировлар иштирок этди.

Маълумот учун, Тўрткўл туманининг олдинги ҳокими Неъматулла Худайберганов эди. У 2017 йил 17 февралда Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу лавозимга тайинланганди.

 Фото: Неъматулла Худайберганов

 

Бўлимлар