“Real Madrid” мураббийлари Қорақалпоғистонга келди

“Real Madrid Foundation Clinic” мураббийлари Қорақалпоғистонга ташриф буюришди. 

 Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Футбол федерацияси биринши-вице- президенти В.Назаров хабар бермоқда.

Бугун Испаниялик мутахассислар йўл харитаси бўйлаб Қорақалпоғистон Руспубликасига ташриф буюришди. Меҳмонлар кўтаринки руҳда кутиб олиниб, дастлаб вилоятлардан ташриф буюрган ҳудудий футбол академиялари мураббийлари учун семинар ўтказилди. 

Шундан сўнг 2005-йилда туғилган болажонлар учун машғулотлар бошлаб юборилди. Куннинг иккинчи ярмида эса республикамиздан ташриф буюрган футболчилар, мураббийлар ҳамда Испаниялик мутахассислар Нукусдаги санъат музейига ташриф буюришди. 

Испаниялик мутахассислар Хавьер Вара ва Эктор Висентелар Қорақалпоғистон Республикасидаги машғулотлар якунига етгач, Андижон вилояти академиясида ҳам амалий дарс ва машғулотлар ўтказиши режалаштирилган. Мазкур машғулотлар 21-23 ноябрь кунлари Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида ўтказилади.

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки мазкур тадбирлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, айни кунларда Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Хавьер Вара ва Эктор Висентелар “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича юртимизда бўлиб туришибди.

Улар дастлаб Сурхондарёнинг Термиз шаҳрига бориб, ўша ердаги ёш футболчилар ва мураббийларга маҳорат дарслари ўтказишди. Шундан сўнг “Реал Мадрид” мураббийлари Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар.  Хавьер Вара ва Эктор Висентелар 18 ноябрь кунига қадар Бухоро шаҳрида “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича  ҳудудий футбол академия тарбияланувчиларига маҳорат дарсларини ўтказишди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар