Жиемуратова Алима: "Биз Фарғонадан чемпион бўлиб қайтишни мақсад қилганмиз"

"Универисада-2016" худудий-саралаш босқичи ўйинлари якунланганидан сўнг, брифинг бўлиб ўтди. Баскетбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси етакчиси Жиемуратова Алима мусобақа якунлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Саралаш босқичидан олдин Бухоро вилояти жамоасидан бироз қўрққан эдик. Сабаби ушбу жамоа билан олдинги ўйинларда бизга жудаям қийин бўлган эди. Бироқ мухлисларимиз кўз олдида ушбу жамоани 106:16 ҳисобида мағлубиятга учрата олдик. иккинчи ўйинда Хоразмликлар билан майдонга тушдик ва уларни ҳам мағлуб этган ҳолда финал босқичига йўлланма олдик. Энди бизга Фарғонада осон бўлмайди. Биз учун энди энг қийин рақиб Наманган вилояти жамоаси бўлади. Шунингдек Навоий вилояти ҳам жиддий рақиб. Биз Фарғонадан чемпион бўлиб қайтишни мақсад қилганмиз",- дейди Алима Жиемуратова.


Фурқат Юсупов ёзиб олди.

Бўлимлар