3 та Notebook, 3 та Samsung A Tab планшети, 150 та энг сара бадиий китоблар... Қорақалпоғистондаги "Ёш китобхон" танловининг биринчи куни қандай ўтди?

Кутилмаган вазиятлар, кутилмаган жавоблар, ўзига хос ёндашув ва ғолиблик учун эмас бирдамлик учун ҳаракатлар... "Ёш китобхон" танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг биринчи куни мана шу тарзда ўтди.

 

Танловни биринчи ёш тоифалари, 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар бошлаб беришди. Ушбу ёш тоифасида танловда 13 нафар иштирокчи ўзаро беллашишдилар.

Маълумот учун, танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида-алоҳида тартибда ўтказилди:
10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар; (13 нафар иштирокчи)
15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар; (12 нафар иштирокчи)
20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар. (8 нафар иштирокчи)

13 та ёш китобхон иккита шарт,
“Буюк мутафаккир ва адиб” шарти ва 
“Бадиий асарлар билимдони” шарти бўйича билимларини, қанчалик китобхон эканликларини синаб кўришди.

Якунга кўра,  биринчи ўринни Тўрткўл туманидан Каримбаева Шахзода Камоладдин қизи(Notebook), иккинчи ўринни Элликқалъа туманидан Ризаев Садулла 
Дилшот ўғли(Samsung A Tab планшети) ва учинчи ўринни эса Амударё  туманидан Худаярова Света Оллоёр қизи (50 та энг сара бадиий китоблар) эгаллашди.

Танловда иштирок этган барча китобхон ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

- Мен аслида биринчи ўринни олдим. Энг кўп ва энг катта совға менда!

- Неварам 3-ўринни олгани билан 1-ўринни олгандан ҳам зиёда совға олди. 50 энг сара бадиий китоб! Компютер ва планшетнинг бир одамга фойдаси тегса. Бу китоблар бутун оиламизга татийди. Бу китобларни ўқиб, келаси йили қизим албатта Spark'ни уйга олиб келади. Энг муҳими, бу ютуқдан неварамнинг ўзи шод. Китобни жуда яхши кўради. Совға ҳам айни муддао бўлди.

Бу йил иккинчи ўрин. Келаси йили биринчиликни олишга ҳаракат қиламан, деб ноаниқ айтмоқчи эмасман. Келаси йил албатта Спаркни оламан... 

У ҳатто 3 дақиқада бошловчиларни ҳам гапиришга қўймай, ўзига берилган ҳар бир сониясидан унумли фойдаланди.

Шундай қилиб,  "Ёш китобхон" танловининг 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар орасида Қорақалпоғистон шарафини  Каримбаева Шахзода Камоладдин қизи ҳимоя қиладиган бўлди.

Сайтимиз орқали қолган иккита ёш тоифасидаги қанташчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Бўлимлар