Фото: Коррупцияни йўқ қилиш бўйича энг сара қўлда чизилган расмларни кўрганмисиз?

Бугун, 21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ихисослаштирилган санъат мактабида “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остида коррупцияга қарши курашиш бўйича мавзусида суратлар танлови ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги ўқувчи, талаба ёшлар иштирок этишди.
Танлов учта, “Энг яхши плакат”, “Энг яхши сурат” ва “Энг яхши баён” номинациялари бўйича ўтказилди. 


 
Якунга кўра,  танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида “Энг яхши плакат” номинацияси бўйича 1-ўринни Нукус тиббиёт коллежи ўқувчиси Жолдасбаев Хасилбек;  


2-ўринни Тўрткўл индустриал педагогика коллежи ўқувчиси Рейимбердиева Гулхаё, 
3-ўринни эса Қўнғирот тиббиёт коллежи ўқувчиси М.Қуралбаева эгаллади ва кўрик-танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

  Танловда “Энг яхши сурат” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллагани учун Нукус компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўкувчиси Ю.Усманова, 
2-ўринни Нукус маданият ва санъат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Р.Абдимуратов, 
3-ўринни эса Нукус тиббиёт коллежи ўқувчиси М.Ережеповлар эгаллашга муваффақ бўлишди.


Шу тариқа танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўз якунига етди.

Бўлимлар