Қорақалпоғистондаги энг йирик ёш тадбиркорлар нукуслик ёшларга мастер-класс ўтишди

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда 2018 йил 21 ноябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Тадбиркорлар ва ёшлар!” мавзусида мастер-класс ташкил этилди. 

Тадбирни амалга оширишдан асосий мақсад ёшларнинг билим олиши, ўз устида ишлаши, етук ва малакали мутахассис бўлиб етишишига кўмаклашиш, шунингдек, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.


Мастер-классда ёш тадбиркорлар “Panamilk” сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, “Оралбай Нукус” оилавий корхонаси, “Исламбек дарвозалари” МЧЖ раҳбарлари ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Бўлимлар