Кегайлилик 16 минг нафар аҳоли давлат хизматларидан фойдаланиш учун 45 км йўл юриб борар эди. Энди вазият ўзгарди

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Кегайли тумани давлат хизматлари марказининг "Қазанкеткен" МФЙ бўлими очилди.  Бу ҳақида ушбу бўлим ходими А. Султанов бизга хабар берди.

А. Султановнинг "KRuz"га маълум қилишича, Кегайли тумани давлат хизматлари марказининг "Қазанкеткен" МФЙ бўлими 19 ноябр куни очилган.  Бўлим аҳолига шу кунга қадар 100 зиёд хизматларини кўрсатган.


- Марказимизнинг "Қазанкеткен" МФЙда ўз бўлимини очишига асосий сабаблардан бири, бу ердаги аҳоли Кегайли тумани марказидан 45 км узоқликда жойлашган.  "Қазанкеткен" МФЙнини қўшиб ҳисоблаганда бу ерда 4 та МФЙ га давлат хизматлари кўрсатилади. Уларнинг жами сони эса 16 минг нафарни ташкил қилади.- дейди, Кегайли тумани давлат хизматлари марказини ходими А. Султанов.

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар