Элликқалъа спортчилари – Осиё чемпионлари бўлди

Элликқалъа тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спортчилари Ҳиндистонда ўтказилган спортнинг Каратэ бўйича Осиё чемпионатида фаҳрли олтин ва бронза медални қўлга киритдилар, дея хабар берди туман ҳокимлиги. Ургенч халқаро аэропортида туман хокимлиги вакиллари, маънавият ва маданият вакиллари, спорт мураббийлари ва ота-оналари билан чемпионларни кутиб олинди. Туманимизнинг Навоий овулида яшовчи Давлетов Абдулла олтин медал соҳиби бўлди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори И.Бобожоновлар иштирок қилдилар.

Бўлимлар