Элликқалъа ҳокими ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 4 та секторлар тузилган бўлиб улар доимий равишда фаолият олиб бормоқда, дея ёзади туман ҳокимлиги.

Элликқалъа ҳокими ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олди

 

Сектор аъзоларининг асосий вазифалари қилиб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, тиббий ёрдам сифатини ошириб, кам таъминланган ижтимоий ёрдамга мухтож қатламларига кириб бориб муаммоларини аниқлаб ва аҳолини рози қилиш чораларини кўриш белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда туман Ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезов Қирққиз овули худудидаги кам таъминланган  оилалар ҳолидан хабар олди ва мана шундай ҳайрли ишлар туманимизда барча сектор раҳбарлари томонидан мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Бўлимлар