Қорақалпоғистонлик талаба Қозоғистонда бахшилар фестивалида иштирок этди

Қорақалпоғистонлик Динара Нуратдинова Қозоғистонда бўлиб ўтган «Асил мура» бахши-жировлар фестивалида иштирок этиб, махсус диплом билан тақдирланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Талдиқорған шаҳрида жойлашган Бикен Римова номидаги драма театрида ташкил этилган мазкур халқаро тадбирда Туркия, Қирғизистон, Қорақалпоғистон ва маҳаллий бахши-жировлардан 11 нафар иштирокчи саҳнада ўз қобилиятини намоён этди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика инситути мусиқий таълим йўналиши талабаси Динара Нуратдинова «Ғариб ошиқ» достонидан «Биле билмедим» қўшиғини куйлаб, фестивалга ташриф буюрган томошабинлар ва хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Қайд этиш жоизки, 12 ёшидан бошлаб санъат оламида бўлган Динара бундан аввал ҳам бир қанча танловларда ғолибликни қўлга киритган. Хусусан, 2017 йили Қорақалпоғистон халқ артисти Ойимхон Шомуродова номидаги танловда 1-ўрин, шу йили Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўтказилган «Ақжелен» халқаро фестивалида ҳам ғолиблик насиб этганди.

Бўлимлар