Нукус шаҳар адлия бўлими ходимлари давлат хизматлари маркази ходимлари билан биргаликда уйма-уй юриб тарғибот ишларини олиб бормоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ 2019 йил 1-май ойига қадар  Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция ўтказилмоқда.

 

Айни кунларда Нукус шаҳар адлия бўлими ходимлари давлат хизматлари маркази ходимлари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, уйма-уй юрган ҳолда аҳолига ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ҳақида кенг тушунчалар бермоқда.

 

 

Нукус шаҳар адлия бўлими

Бўлимлар