Ҳоким ташаббуси билан Хўжайлида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Ёшлар ҳокимга қандай савол берди?

24 ноябрь куни Хўжайли туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ермашeв Женгис Маратович, Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани Кенгаши раиси ва бошқа ҳокимлик маъсул ходимлари ҳамда ёшлар қатнашдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу сафарги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини бевосита туман ҳокимининг ўз ташаббуси билан ўтказилди.

Учрашув бошида ҳоким ўз кириш сўзида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви очиқ тарзда ўтишини, ҳар бир муаммо ва мурожаат яширилмасдан, очиқ айтилишини таъкидлаб ўтди.

" - Мен ёшлар билан очиқчасига гаплашгани, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ешитиш учун келдим. Тортинмасдан менга ҳаммасини айтишингиз мумкин. Кимдир тайёрланиб, баландпарвоз гапларни айтмоқчи бўлса, ҳозироқ фикридан қайтгани маъқул. Сабаби, бундай гаплар билан фақат ўзимизни алдаганимиз қолади, халос!- деди, туман ҳокими Женгис Маратович.

Шундан кейин бирин-кетин савол жавоблар бошланди.

Тумандаги 26-сонли мактаб ўқувчиси Нуруллаев Жасурбек:
- Туманимизда уй таълимида ўқиётган тенгдошларимиз бор. Улар мактабга бора олишмайди, уйида ўқишади. Табиийки, синфдошлари, дўстлари билан бир партада ўтириб, таълим ололмайди. Мен Сизга шундай таклиф билдирмоқчи едим. Қани енди, уларни Хива, Бухоро, Самарқанд каби тарихий обидаларга саёхат қилдирсак. Ҳоким бува, очиғини айтаман: биз у ерларга синфдошларимиз билан кўп бора борганмиз. Аммо саёҳат қилишга, тарихий обидаларни кўришга биз каби уларнинг ҳам ҳаққи бор, менимча.

Туман ҳокими: - Яшанг, ўғлим! Таъклифингиз жуда ўринли. Уй таълимида ўқиётган ёшларимизни наинки, Самарқанд, Бухоро ҳатто, ўзимизинг тарихий обидаларга саёҳат қилишларини таъминлаймиз. 

Туман ҳокими тарихий обидалар ҳақида гапирар екан. Хўжайлидаги тарихий обидаларнинг ҳозирги аҳволи уни умуман қониқтирмаслиги айтиб ўтди:

- Хўжайли хўжалар юрти. "Хўжайлида 70 кун яшаган одам Хўжа бўлади", "Хўжайлига пиёда келган одам от миниб кетади.", "Хўжайлининг донини йеган чумчуқ Маккадан қайтиб келади.", Бу ибораларни ўзим тўқиб чиқарганим йўқ. Бу тарихий китобларда ёзилган. 
Мана шу сўзлар ва туманиздаги тарихий обидалар ҳақида Хўжайлининг 3 та дарвозасига ёзиб қўйилади. Уни қандай дизайнда ёзиш ҳақида еса Сизлар менга таклиф берасизлар. Энг яхши ғоя муаллифларини шахсан ўзим  мукафотлайман. Совға жуда қимматбаҳо, лекин унинг қандай еканлигини ҳозирча айтмайман. Вақт кетди. Ҳозирдан бошлаб изланинг! 

Шу вақтнинг ўзида 41-сонли мактаб ўқувчиси Карамова Раъно ҳокимга дастлабки таклифини айтди. Туман кириш дарвозаларига туман тарихий обидалари ва харитасини 3 тилда баннер ва плакатлар кўринишида ёзиб қўйиш таклифини билдирилди.

Туман БЎСМ нинг Taekwando спорт бўйича ёш мураббийи Нуруллаев Қуўаниш: 
-  Шу йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Taekwando спорт тури бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилади. Туманимиздан 4 та ёш Taekwando'чи ушбу босқичга йўлланма олди. Аммо шу шогирдларимиз билан мусобақада қатшиш учун бизга ҳеч қандай йўл ҳаражатлари учун маблағ ажратилмади. Турли ташкилотларга мурожаат қилиб кўрдик. Фойдаси бўлмади. Ёшлар билан мулоқот қилаётгангизни эшитиб шу ерга келдим.

Туман ҳокими: -  Аввало, сизга мана шу ёш спортчиларни тайёрлаётгангиз учун катта раҳмат! Сизга ҳозироқ йўл ҳаражатлари учун маблағ ажратилади. Ёшларимизнинг Тошкетндаги ҳар бир чиқишини кузатиб борамиз. Ёш спортчиларимизга омад тилаймиз!


Умуман, шу куни туман ҳокими Женгис Ермашeв ёшлардан 40 дан зиёд мурожаат ва таклифларни ёзиб олди.

Давоми бор... 

Бўлимлар