Бугун футбол: Қорақалпоғистон ёшлар терма жамоаси Жанубий Корея ёшлари билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Шу йилнинг 26-29 ноябр кунлари оралиғида Жанубий Корея Республикаси билан биргаликда "Орол денгизи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш ва бу соҳада Жанубий Корея ҳамжамиятининг тутган ўрни" мавзусида халқаро форум ўтказилади.

Шу муносабат билан Жанубий Кореянинг “Chung Ang University High School Soccer Team” футбол клубининг ёшлар жамоаси ва Қорақалпоғистон ёшлар терма жамоаси билан биргаликда 27 ноябрь куни соат 14:00 да Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Барча футбол ихлосмандларини "Турон" стадионида кутиб қоламиз.

Бўлимлар