БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга келди

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида "KRuz.uz"га Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар бермоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, ўлкамизнинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганлигин таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Пан Ги Мун республикамиздаги ўзгаришлар билан янгиланишларга юқори баҳо бериб, ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорчилигин изҳор қилди. 
Маълумот учун, эртага, яъни 27 ноябрь куни Нукус шаҳрида «Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ўтказилади. Шунингдек, «Турон» уйингоҳида қорақалпоғистонлик ҳамда кореялик маданият ва спорт соҳаси вакилларининг иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 

Бўлимлар