Хўжайлида 2 та янги сайт очилади

Олдин сайтимиз орқали Хўжайли тумани ҳокими Ермашев Женгис Маратович "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшлар билан очиқ мулоқот қилгани ҳақида хабар бериб ўтган едик

Ўша учрашувда туман ҳокими Женгис Маратович туман ҳокимлигинг сайти тўхталиб ўтди:
" - Ҳозирда Хўжайли тумани ҳокимлигининг сайти мени умуман қониқтирмайди. Айни кунларда  туманимиз учун янги 2 та сайт очиш устида ишлаяпмиз. Менга бир-икки вариантини кўрсатишди. Аммо мен кутгандай эмас!

Бирдагина иккита сайт очишимизнинг сабаби, бири туман ҳокимлигининг расмий сайти бўлса, иккинчиси Хўжайли туманининг оммамоп сайти бўлади. Хўжайлининг оммабоп сайтини сиз, ёшлар бошқарасиз!"

Женгис Маратович сайтнинг номи ва сайт қачон ишга тушиши ҳақида ҳозирча маълум қилмади. 

Маълумот учун, Хўжайли тумани ҳокимлигинг сайтидаги (xodjeyli.rk.uz)даги охирги маълумот бундан беш ой аввал, 6 июньда қўйилган экан. 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади

Бўлимлар