Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази чекка ҳудудлардаги туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари йўқ ёшларга ёрдам берди

Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолининг турмуш тарзи, уларни қийнаётган муаммоларини ҳал этилишига  кўмаклашиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
 Хусусан, ФҲДЁ мудирлари билан тизимли текшириш натижасида мамлакатимизда, асосан чекка худудларда аҳоли пунктларида турли сабаблар ҳамда ҳуқуқий билимлари йетарли даражада бўлмаганлиги, шунингдек ота-оналар томонидан фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олмаганликлари аниқланди. 

Унга кўра, Кегейли тумани «Нурлы бостан» ва «Жылуан жап» МФЙдаги икки оилада 2 нафар бола  ва Кегейли тумани "Қусқанатау" ОФЙдаги яна бир оилада туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқ 1 нафар қиз яшаб келаётганлиги аниқланди. 

Кегейли тумани «Нурлы бостан» МФЙда яшовчи Отанов Рамазан Байрамович 2013 йиль 14 октябр куни Қазахстан Республикаси Манғистау области Ақтау шахри Мунайли туманида тугилган.  Кегейли тумани «Жылуан жап» МФЙ да яшовчи Реймова Ақмаржан Қазақбаевна 2015 йиль 11 март куни Нукус шахрида тугилган ва Кегейли тумани Қусқанатау ОФЙда яшовчи Султамуратова Ферида Кайровна 2010 йил 24 ноябр Қарақалпоғистон Республикаси Қонликўль туманида туғилган.


Биз «Туғилганликни қайд етилиши-бола ҳуқуқларини руёбга чиқарилишининг ва фуқоралиги бўлмаслигининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосидур» деган езгу ғояларга амал қилган ҳолда Отанов Рамазан Байрамович, Реймова Ақмаржан Қазақбаевна ва Султамуратова Ферида Кайровналар туғилганлиги туғрисидаги гувоҳномасига ега бўлди. 
Бу каби тадбирлар ҳудудимизда давом еттирилмоқда.

Нуруллаева Рано Жолдасбаевна 
Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази
бош мутахасиси.

 

Бўлимлар